Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Жиззах шаҳар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма кенгаши тизимида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати қарорига асосан, “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг шаҳар босқичи жорий йилнинг 14 июн куни ўтказилди.
Ушбу кўрик танловнинг ўтказилиши натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди.
Жиззах шаҳар босқичида ходимлар сони 100 нафардан зиёд бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 1-ўринни “JIZZAX TEXTILE” Хорижий корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси, 2-ўринни Жиззах шаҳар енгил саноат касб ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси эгаллади.
Ходимлар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 1-ўринга Ш.Рашидов туман маиший хизмат ва иқтисодиёт касб ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси, 2-ўринга Ш.Рашидов туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси муносиб деб топилдилар. Кўрик танлов сўнгида ғолибларга диплом ва эсталик совғалари Жиззах шаҳар тармоқ кенгаши томонидан топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!