Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ғолиблар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 26 феврал куни кейгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказилиши белгиланган эди.

Шунга асосан жорий йилнинг июнь-август ойларида вилоятда махаллалар ўртасида “Энг яхши маҳалла раиси”, секторлар ўртасида  “Энг яхши сектор раҳбари”, ташаббускор аёл иш берувчилар ўртасида “Энг намунали аёл иш берувчи”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда кўрсатилган амалий ёрдам натижасида тадбиркорликни йўлга қўйган хотин-қизлар ўртасида “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти Республика танловларининг туман ва вилоят босқичлари ўтказилди.

Шу йлнинг 30 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  Жиззах вилоят Кенгашида танловларнинг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Барча танловлар ғолиблари бирма-бир эълон қилиниб, уларга дипломлар ва Низомда белгиланган пул мукофатлари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг  2021 йил 4 июндаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан фаолияти энг намунали деб топилган Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ “Аёллар маслахат кенгаши” ҳамда Зарбдор туман “Мустақиллик” МФЙ “Аёллар маслахат кенгаши”нинг ҳар бирига 50.0 млн. сўмдан пул мукофоти, аъзолари ўртасида тақсимланган холда беғараз тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!