Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”

DSCI0609

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида 16 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган  “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”  номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.Шу куни эрталаб соат 9-00 да Жиззах тумани ва Жиззах шахар олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талаба қизлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кўзи ожиз талаба ва ўқувчилари, чекка қишлоқларда яшовчи эхтиёжманд оилалар аёллари, мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида халоқ бўлган харбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оила аъзолари гуллар билан кутиб олинди. Шунингдек тадбирга касаба уюшмалари фаоллари таклиф этилди. Тадбирни бирлашма Кенгаши раиси Н.Пардаев очиб берди ва “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак” деган ғояни илгари сурган маъруза билан чиқиш қилди ҳамда йиғилганларни кириб келаётган улуғ байрам билан табриклади. Сўнгра бирлашма Кенгаши раиси ва Раёсати аъзолари томонидан 18 нафар мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида халоқ бўлган харбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оила аъзоларига Федерация Кенгашининг 250.0 минг сўмдан моддий ёрдам пули, 13 нафар чекка қишлоқларда яшовчи эхтиёжманд оилалар аёлларига электр-маиший техника товарлари, 4 нафар олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган  иқтидорли талаба қизларга касаба уюшмаларининг стипендияси ҳамда 10 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчиларига махсус мактаб анжомлари топширилди.

Тадбир сўнгида санъаткорларнинг концерт дастури намоиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!