Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Халқ бошига келган синовли даврда четда турмайлик!

Жахон миқёсида рўй бераётган коронавирус инфекцияси глобал муаммога айланди.

Дунё халқларини ташвишга солган бу офат бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 март куни ўтказган видеоселектор йиғилишидаги коронавирус муаммосига оид мурожаати, одамларни чуқур ўйга  ва баъзиларни ваҳимага солиб турган бир пайтда барчамизда ишонч уйғотди.

Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган, “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон барча чоралар механизмини тўлиқ қамраб олди.

Ушбу Фармон ижросини таъминлашда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Улар томонидан меҳнат жамоаларида профилактик тадбирларга қатъиян амал қилиниши тўғрисида тушинтириш ишлари олиб бормоқдалар, ҳавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, ходимлар иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши назорат қилинмоқда, кам таъминланган ва эхтиёжманд оилалар холидан хабар олиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 27 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Зафаробод, Зарбдор, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 250 нафар эхтиёжманд оилаларга гигиеник воситалар жамланмаси манзилли етказиб берилди ва улар билан вахимага ўрин йўқлиги, лекин ҳамма ўзига эҳтиёт бўлиши, зарурат бўлмаганда уйдан чиқмаслиги ҳақида, шунингдек, Мамлакатимизда барча чоралар кўрилаётганлиги тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари бирлашма аппарати ходимларининг ўз розиликлари билан март ойидаги бир кунлик иш ҳақлари Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди бошқармасига ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!