Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилишида ҳотин-қизлар муаммолари масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Кенгашининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, бу соҳада ҳудудларда ҳотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш натижалари тасдиқланган Дастурлар ўз вақтида бажарилиши депутатлар томонидан мунтазам ўрганиб борилиши белгиланган эди.

Шу йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратулло Пардаев бошчилигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, ҳотин-қизлар ва ёшлар масалалари  ва Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияларининг  қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Н.Пардаев мазкур Қарорини вилоятда бажарилишининг бориши ҳақида қисқача ахборот бериб, бу борада жойларда учраётган камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 Йиғилишда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мазкур Қарорини бажарилишининг бориши, бу масаладаги камчилик ва муаммолар батафсил муҳокама қилиниб, доимий комиссия аъзоларининг бу борадаги вазифалари белгилаб берилди.

Доимий комиссиялар қўшма йиғилишининг қарори билан вилоятда ижтимоий ҳимояга  муҳтож аёллар муаммолари юзасидан Дастурлар ижросининг боришини ўрганувчи ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳ 12 майдан Жиззах шаҳрида ўз ишини бошлади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!