Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ходимга фойдаланилмаган таътилар учун пуллик компенсация ундириб берилди

2019 йил декабр ойининг 04 кунида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, унда даъвогар Жиззах вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Яхшибекова Гулчехра Садуллаевна манфаатида жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан фойдаланилмаган мехнаттаътили учун компенсация ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъвоталаби билан мурожаат қилиб, жавобгардан 34 йиллик мехнат фаолияти давомида мехнат таътилидан фойдаланилмаганлиги учун пуллик компесация хамда 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм маънавий зарар ундирилиши сўралган.
Суд мажлисида аниқланишича аризачи Г.Яхшибоева 1976 йил декабр ойидан 2016 йил 14 январга қадар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида хамшира вазифасида ишлаб келганлигини, манфаатдор шахс 1982-2015 йиллар давомида мехнат таътилига чиқмаганлигини, мехнат қонунчилигига кўра, мехнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилганлигини, бироқ жавобгар Жиззах вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томондан юборилган тақдимномага нисбатан эътиборсизлик билан муносабатда бўлган, шундан сўнг Кенгаш тамонидан манфаатдор шахс фойдасига фойдаланилмаган мехнат таътили учун компенсация ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъвоси киритган.
Суд даъвогар Жиззах вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Яхшибекова Гулчехра Садуллаевна манфаатида жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан фойдаланилмаган мехнат таътили учун компенсация ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъвоси қисман қаноатлантирилган.
Жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасидан Яхшибоева Гулчехра Садуллаевна фойдасига 34110848 (ўттиз тўрт миллион бир юз ўн минг саккиз қирқ саккиз) сўм компенсация ундирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!