Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“ИЖТИМОИЙ ХИМОЯ СЎЗДА ЭМАС, АМАЛДА БЎЛИШИ КЕРАК”

2019 йил 5 июл куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари фаоллар йиғилишида, 2019 йил 21 июлда “Халқ сўзи”, 27 июлда “Ишонч” газеталарида эълон қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ахборот таҳлил маркази раҳбари Шоқосим Шоисмоиловни “Халқ сўзи” газетаси мухбирига саволларига берган жавоблари муҳокама қилинди.

Фаоллар йиғилишида йирик бошланғич ташкилотлар, туман (шаҳар) касаба уюшмалари кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари иштирок этишди.

Фаоллар йиғилишида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров кун тартибидаги масала юзасидан батафсил ахборот берди.

 

Ушбу мақолада касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашини мамлакат касаба уюшмаларини жамиятдаги ўрни, бугунги кунда амалга ошираётган ишлари қисқача таҳлил қилиб берилади. Бу бежиз эмас, ҳаммага маълумки, интернет нашрларида, газеталарда ҳам Ўзбекистондаги бугунги вазият, давлат органларининг, касаба уюшмаларининг фаолиятлари хақида яхши ижобий фикрлар билан бирга, баъзан танқидий фикрлар, мақолаларни ўқиб қоламиз. Албатта бу табиий. Ҳар бир фуқаро, шу жумладан журналистлар ҳам ўз фикрларига эга бўлишлари, фикрларини эркин айтиш хуқуқига эга. Матбуот эркинлиги, демократия, тўртинчи хокимият дегани аслида шу. Матбуот эркинлиги касаба уюшмаларига ҳам катта имкониятлар беради, буни амалда кўриб келаяпмиз.

Лекин, ҳар бир ташкилот ўз фаолияти хақида халққа объектив фикрларни факт ва рақамлар билан эълон қилиб бориши, бу соҳада фуқароларни тўғри фикрлашларига таъсир этиш хуқуқига ҳам эга.

Мақолада айтганидек, кўпчилик касаба уюшмаларини асосан, фақат моддий ёрдам берадиган, катталар ва болаларга дам олиш йўлланмалари берадиган тузилма сифатида билади холос.

Лекин, касаба уюшмаларини асосий иши меҳнат жамоаларида, завод-фабрика, мактаб, тиббиёт муассасаларида, фирма ва компанияларда – хуллас аъзоларимиз меҳнат қиладиган жамоаларда олиб борилади.

Касаба уюшмаларининг асосий қуроли – бу жамоа шартномалари.  Жамоа шартномалари орқали амалга оширилаётган ишлар, рақамлар, таҳлилий маълумотлар ҳар йили касаба уюшма фаолларига етказиб борилади. Лекин бу маълумотлар, нафақат бирлашма томонидан, балки ҳар бир туман кенгаши, бошланғич ташкилотлар томонидан, ҳамма учун тушунарли формада матбуотда, интернет нашрларида эълон қилиб борилса, фаолиятимиздан янада кенгроқ халқ оммаси хабардор бўлар эди. Одатдагидек, биз қилган ишларимизни бу соҳада ҳам кўрсата олмаймиз.

Бошқа давлатлардан фарқли равишда бизда оммавий иш ташлашлар, ижтимоий можаролар, турли салбий ҳолатлар кузатилмайди. Буни сабаби битта – бу Президентимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган оқилона сиёсатидир.

Сўнгги уч йил ичида, давлат сиёсатида ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам олиб борилаётган ижобий ишлар ҳар бир меҳнат жамоасида, ҳар бир оилада, ҳар бир фуқарони ҳаётида сезилмоқда. 4-5 йил олдин маошларни олишда муаммо бўларди, нақд пул, электр-энергия, газ, сув етказиб беришдаги муаммоларни бугун ёмон туш каби эслаймиз.

Бугунги кунда давлат органларидаги барча мансабдор шахслар халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотга ўтди. Халқни дарди “Халқ қабулхоналари”, “Ишонч” телефонлари, порталлар орқали керакли жойларга етиб бориб, ўз ечимини топмоқда.

Ишни эплолмаётган мансабдор шахслар лавозимидан, жамиятдаги ўрнидан қаътий назар, лавозимидан озод қилиниб, жавобгарликка тортилмоқда. Давлатимиздаги энг юқори олий мансабдорлари, илгари номини айтишга ҳам қўрқиб турадиган органлар раҳбарлари кетма-кет жавобгарликка тортилмоқдалар, уларни қилмишлари элга очиқ-ошкора эълон қилинмоқда.

Ҳозирги вазиятда қайсидир жамоада ходим, ёки ходимлар асоссиз ранжитилса, ойликлари берилмаса, ишдан бўшатилса, меҳнат мухофазаси масалаларида муаммо бўлса, иш ташлаш уюштириш шарт эмас. Аввало ташкилот раҳбарига, мулк эгасига, Президентнинг бугунги сиёсатини эслатиб қўйиш, таъсир қилмаса тегишли жойга мурожаат қилишни ўзи кифоя. Албатта бу ўринда сайланган, хақиқий касаба уюшма лидерини бўлиши ҳам муҳим.

Акс ҳолда, ўз хуқуқини билмайдиган, бўш, саводи кам, масъулиятсиз касабақўм раиси учун бутун касаба уюшмаларига баҳо берилади.

Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган гаплари касаба уюшма ходимларини асосий қуроли бўлиши керак.

Бу ўринда мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор берилиши зарур. Фақат 2018 йил ва шу йилнинг 6 ойи давомида бирлашма кенгашига 550 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Шу йилнинг 6 ойидаги мурожаатлар ўтган йилни шу даврига нисбатан деярли 2 баравар кўп. Агар фуқарони иши ҳал бўлмаса, фойда топмаса мурожаат қиладими. Фақат бир ярим йил давомида бузилган хуқуқлари тикланган фуқароларга 400 миллион сўмга яқин моддий ва маънавий зарар ундириб берилди. Фуқароларни манфаатини кўзлаб судларга 41 та даъво аризалари киритилиб, уларни асосий қисми қаноатлантирилди.

Баъзи чет эллардаги хамкасбларимиз аъзоларимизни, уларни оила аъзоларини соғломлаштириш билан шуғулланаётганимизни танқид қилишади. Лекин бутун дунёда касаба уюшмаларини асосий иши – ижтимоий химоя. Фуқарони соғлигини тиклашга ёрдам беришдан мухимроқ ижтимоий химоя борми? Касал, ногирон касаба уюшма аъзоларига, забастовка ва иш ташлашга даъват қилиш ёқадими.

Ҳозирги кунда касаба уюшма аъзолари, ўртача 750 минг сўм атрофида пул тўлаб, 12 кун соғликларини мустаҳкамламоқдалар, бу бир кунга 60 минг сўм атрофида. 12 кун касалхонада ётсангиз, қанчага тушишини ҳисобланг. Бир кунлик 3-4 маҳал иссиқ овқат, бир кунлик меҳмонхона харажати, бир кунлик тиббий хизмат қанчага тушишини ҳисоблаш учун, катта иқтисодчи бўлиши шарт эмас.

Сўнгги йилларда касаба уюшмаларида спорт, туризм билан шуғулланиш фаолиятига эътибор берилаяпти. Буни асосий қисмига касаба уюшма маблағлари сарфланмоқда.

Мажбурий, болалар меҳнати масалаларидаги ижобий ишлардан хабардорсизлар. Кейинги йилларда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти бунга ижобий хулоса бермоқда. Доимий субботниклардан холос бўлганимиз ҳам эътиборга лойиқ.

Республика касаба уюшмалари Халқаро алоқаларда ҳам фаол ишламоқда. Касаба уюшма ходимлари чет эл касаба уюшмалари фаолияти билан танишмоқдалар, чет эл вакиллари эса, мамлакатимизда бўлиб, муносиб, объектив баҳоларини бермоқдалар.

Газетадаги суҳбатда бу ҳақда батафсил таҳлил этиб берилган.

Матбуотни ўқиб, интернет орқали ўрганиб, хаммамиз шимолий Европа давлатлари Норвегия, Швеция, Финляндия давлатлари аҳолисини турмуш даражасига хавас қиламиз. Уларда давлат, бизнес (ишлаб чиқариш) ва касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ноёб модели мавжуд. Барча ишлар аниқ тақсимланган.

Давлат – шароит яратиб беради.

Бизнес (ишлаб чиқариш) – иқтисодиётни харакатлантиради.

Касаба уюшмалари – корпорациялар даромадлари барча жараён иштирокчилари ўртасида адолатли тақсимланишни кузатиб боради, ходимлар хақ-хуқуқлари поймол бўлишига йўл қўйилмайди.

Ана шундай илғор жиҳатларни ўз менталитетимизга мослаб, жамият ҳаётига тадбиқ этиш имкониятига эга бўлаяпмиз. Бу хақда суҳбатда жуда асосли таклифлар билдирилган.

Мақола муаллифи – Шоқосим Шоисломов – таниқли, халқаро даражада танилган ўзбек дипломати. Кўп мамлакатларда элчи бўлган, ташқи ишлар вазирликларида ишлаганлар. Мақоладаги у кишини фикрлари бу халқаро тажрибага асосланган хулосаларидир. Бунга ҳам алоҳида эътибор бериш зарур.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!