Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”

  Ўзбекистон  Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражаси учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар Кенгашининг ташаббуси билан Республика Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини  ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоятда бир мунча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий 2016 йилининг май-июнь ойларида вилоятдаги корхона ва ташкилотларда танловнинг 1-босқичи, вилоят миқёсида эса 2 босқичи ўтказилди. Жорий йилнинг 15 майдан 15 июнга қадар 1-босқичи, яъни корхона ва ташкилотларда жами бўлиб 146 нафардан зиёд ёш мутахассислар 6 номинация бўйича иштирок этдилар. Ҳар бир босқичда танлов ғолиблари тегишли тарзда рағбатлантирилиб борилди. Ушбу тадбирлар жараёнида амалга оширилган ишлар хақидаги маълумотлар вилоят ва Республика оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинди.

Танловнинг бўлиб ўтган босқичида танлаб олинган 18 нафар танлов ғолиблари вилоят миқёсидаги 2-босқичида ўзаро  бахс олиб бордилар. Уч кун давом этган ушбу танловнинг 2 босқичи саралаш жараёнидан сўнг вилоят босқичига якун ясалди. Ушбу босқичда вилоятдаги 16 ёшдан 35 ёшгача         ғолиб бўлган ёшлар 6 турдаги номинациялар бўйича иштирок этдилар. Танловни ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан иштирокчиларнинг 6 нафари   1-ўринга, 12 нафари эса 2 ва 3-ўринларига муносиб деб топилдилар. 2016 йилнинг 7 июл куни мазкур тадбирни ўтказишга ҳамкор ташкилотлар иштирокида вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари томонидан танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида тантанали равишда ташкил этилди. Мазкур тадбирда 1,2,3 ўринни олган ёшларга тегишли Дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!