Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот тадбирлари

Жиззах вилоятида тузилган ишчи гуруҳи томонидан худудларда жойларга чиққан ҳолда карантин талабларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ва ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан: Вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Янгиобод туманларида жойлашган корхона, ташкилот ва муасасалар иш берувчилари ҳамда жамоа аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи (Б.Қ.Юсупалиев) томонидан 2020 йил 11 май куни тасдиқланган COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари ҳамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар мазмун моҳиятини тушунтирилиб мониторинг ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир Арнасой тумани АТ “Халқ банки” Арнасой филиалида бошқарув раиси (Н. Исанов) ишловчилар сони 28 нафар, “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонаси МЧЖ раҳбари (Э.Гуламов) ишловчилар сони 300 нафарни ташкил этади.

Тадбир ўтказилган корхона ва ташкилотларнинг кириш жойида дезинфекция тунели ўрнатилган, масъул ходим бириктирилиб ходимларни киришида иссиқликларини панометр билан ўлчаш ишлари ташкил этилган, антисептик воситалар, юз ниқоблари, махсус кийим-шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Корхоналарда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Ходимлар учун овқатланиш жойи, маиший хоналар санитар қоидалари талаблари асосида ташкил этилган.

Юқорида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда банкларда мижозларнинг оралиқ 2 метр масофани сақламаслик ҳолатлари,  кассада ишловчи ходимлар томонидан махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланмасдан хизмат кўрсатиш ҳолатлари мавжуд. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Дўстлик тумани АТ “Агробанк” Дўстлик филиалида бошқарув раиси (Х.Пардаев) ишловчилар сони 32 нафар, “DO’STLIK BARAKA CHEVARLARI” МЧЖ  раҳбари (Л.Абдуравуфов) ишловчилар сони 86 нафарни ташкил этади.

Мониторинг ўтказилган корхона ва ташкилотларнинг кириш жойида дезинфекция тунели ўрнатилган, масъул ходим бириктирилиб, ходимларни иссиқликларини панометр билан ўлчаш ишлари ташкил этилган, антисептик воситалар, юз ниқоблари, махсус кийим-шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Ходимлар учун овқатланиш жойи ташкил этилган.

Банкда мижозларнинг оралиқ 2 метр масофани сақламаслик ҳолатлари,  кассада ишловчи ходимлар томонидан махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланмасдан хизмат кўрсатиш ҳолатлари мавжуд. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Янгиобод тумани АТБ “Қишлоққурилиш банк” туман филиали бошқарув раиси вазифасини бажарувчи (Ф.Обланазаров) ишловчилар сони 45 нафар, “BALANDCHAQIR TEXTIL” МЧЖ  раҳбари (А.Якубов) ишловчилар сони 170 нафар.

Тадбир ўтказилган корхона ва ташкилотларнинг кириш жойида дезинфекция тунели ўрнатилган, масъул ходим бириктирилиб, ходимларни киришида панометр билан иссиқликларини ўлчаш ишлари ташкил этилган, антисептик воситалар, юз ниқоблари, махсус кийим-шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. “BALANDCHAQIR TEXTIL” МЧЖда  ходимларнинг овқатланиш жойлари, маиший хоналар санитар талаблари асосида ташкил этилган.

Банк муасасасида мижозларнинг оралиқ 2 метр масофани сақламаслик ҳолатлари,  кассада ишловчи ходимлар томонидан махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланмасдан хизмат кўрсатиш ҳолатлари мавжуд. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи (Б.Қ.Юсупалиев) томонидан тасдиқланган вақтинчалик санитария қоидалари ва меъёрлари COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича эпидемиалогик вазиятни кескинлашуви даврида ишчи ва ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитларини ва меҳнат жараёнини ташкил этиш билан атроф муҳитни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирлар эканлигини:

санитария қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида меъёрий ҳужжат ҳисобланиб, барча ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийлигини:

ташкилот раҳбари санитария қоидаларига риоя этиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланишини:

санитария қоидаларини бузганлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини:

ходимларни ишга олиб келиш ва олиб бориб қўйиш учун транспорт воситаларини ташкил этишини:

иш берувчилар ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун ҳамда мақбул меҳнат шароитини яратиш ва меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишини:

булар давлат ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинаётган қарор ва ҳужжатларга қатъий риоя этиши, уларни ҳар бир ходимга етказиши ҳамда бажарилишини таъминлашини;

– бевосита ўз ходимларига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид тавсиялар ва тушунтириш ишларини амалга ошириши тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ундан ташқари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик бўйича тавсиялари ва эслатмалар тарқатилди.

Мониторингда СOVID-19 пандемияси шароитида меҳнат муносабатларини йўлга қўйишда меҳнат стандартлари компас вазифасини бажаришини:

Биринчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари, алоҳида тоифадаги ходимлар ҳимояси, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг (дискриминиация) таъқиқланиши, бандлик ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда миллий ва халқаро меҳнат стандартларини бажариш, ходимлар, иш берувчилар ва хукуматни COVID-19 пандемияси шароитида муносиб меҳнатни таъминлашида кафолати дейишимиз мумкинлигини:

Иккинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида бандлик, ижтимоий ҳимоя, меҳнатга ҳақ тўлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат соҳасида ҳамкорликка оид аниқ берилган инсон манфаатига йўналтирилган сиёсий тавсиялар инқироз ва унинг оқибатларини енгиб ўтишда ёрдам беришлигини:

Учинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартлари ходимларнинг касалликларга чалиниши эҳтимолини камайтириш, уларнинг меҳнат қилиши учун хавсиз шароит яратиш имконини беришни:

Меҳнат стандартларидаги тавсияларга амал қилиниши ижтимоий мулоқот маданиятини ҳамда кризис вақтида ва ундан кейин бандлик ва меҳнат шароитларини ёмонлашишини бартараф этиш гарови бўлган меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга хисса қўшади. Инсоният COVID-19 пандемияси каби узоқ муддат таъсир кўрсата олувчи аниқ шарт-шароит билан юзма-юз келганда меҳнат стандартлари йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беришлигини иш берувчи ва масъулларга тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!