Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарида фаол қатнашдилар.
Касаба уюшма ташкилотлари рахбарлари вилоят, шахар ва туманларда тузилган Ишчи гуруҳлар таркибига киритилди, меҳнат жамоаларида хайрия хашарини ўтказишда касаба уюшма қумиталари ташкилотчилик қилди.
Шу йилнинг 14-15 март кунлари вилоятнинг барча корхона, ташкилот, идора ва муассасаларида ўтказилган хайрия хашарида 210 минг нафардан ошиқ касаба уюшма аъзолари хайрия хашарига чиқдилар.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ўтказилган хайрия хашарида 41 нафар ходимлар иштирок этди. Хашарда худудни ободонлаштириш, 50 метр ариқларни, 60 метр йўлакларни тозалаш, 75 метр бардюрларни ва 86 туп дарахтларни оқлаш ва қуриган шохларини қирқиш, 1.2 тонна шох-шабада ва чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.
Бирлашма ходимларининг 7 нафари “Қассоблик” махалласи кўчаларини тартибга келтириш ишларида қатнашди.
Шунингдек бирлашмага қарашли Ш.Рашидов номли оромгоҳда хашар ўтказилиб, 12 нафар ходимлар қатнашишди. Павильон, ошхона ва бошқа бинолар атрофи ободонлаштирилди, 160 метр ариқлар ва 80 метр йўлаклар тозаланди, 48 туп дарахтлар қуриган шохлари олинди, 2.4 тонна шох-шабада ва чиқиндилар олиб чиқилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: