Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари болаларга!

Юртимиздаги  ҳар бир ота-она фарзандининг баркамол авлод бўлиб вояга этишини, Ватан равнақига хисса қўшишини хоҳлайди. Энг муҳими, бундай орзу-истак мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлом авлодни вояга этказишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларда ҳам ўз ифодасини топган.

Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан республикада ўтказиладиган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этишга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 23241 ва 24114-сонли ҳамда Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳавфсизлик хизматига қарашли 9113-сонли ҳарбий қисмларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда фаол ишитрок этиб, ҳарбий хизматчиларнинг 330 нафардан ортиқ фарзандларига турли хил, рангба-ранг ўйинчоқлардан иборат совғалар улашгани болажонларга бир олам қувонч туҳфа этди.

Бундан ташқари “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах шаҳар 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” 40 нафар тарбияланувчилари ва 3 нафар кузатувчи ходимларининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди. Улар қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига зиёрат давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бениҳоя катта ўзгаришлари билан танишдилар. Шунингдек, саёҳатчилар Самарқанд шаҳрининг Хазрати Хизир масжиди ҳудудидаги Ўзбекистоннинг биринчи  Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираларини ёд этдилар.

Дунёда болажонлар кулгисию, шўх-шодон қийқириғиданда беғубор нарсанинг ўзи йўқ. Мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!