Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари фаоллари сайлов қонунчилигини ўрганмоқдалар

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида вилоят касаба уюшмалари фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси аъзоси, ҳуқуқшунослик фанлари доктори Шухрат Файзиев билан учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашувда Ш.Файзиев томонидан 2019 йил 22 декабрь куни ўтадиган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан йиғилганларга батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси, 2019 йил 22 декабрда ўтадиган сайловлар олдинги сайловларга нисбатан тубдан фарқланиши иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди ва қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

 

Сайлов муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, раис ўринбосари, вилоят сайлов комиссияси раиси А.Ихтиёров, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  Пахтакор туман кенгаши раиси С.Юсупова,  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Дўстлик туман кенгаши раиси М.Яхшилиқов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Зомин туман кенгаши раиси Б.Жонтурсуновлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг аппарати ходимлари, туман, шаҳар тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, йирик корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари, жами 110 нафар тизим ходимлари иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!