Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари инспекцияси ва ишчи гуруҳи томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 08 сентябрдаги 545-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олишга бағишлаб ўтказилган 2020 йил 12 сентябрдаги №03/1-1942 сонли йиғилиш баёнининг 29-бандини ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

  Вилоятининг пахтачилик туманлари Мирзачўл, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Арнасой ҳудудида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар ва бошқа ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, терилган пахта хом-ашёси учун хақнинг ўз вақтида тўланиши, жараёнда карантин қоидаларига риоя этилиши ҳамда пахта дала майдонларида болалар ва мажбурий меҳнатнинг мавжудлик холатини жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Ўрганишлар  Мирзачўл туманидаги “Дониёр”, “Дўстиёр”, “Мирзадала Остонаси”, “Мулла булоқ”, Зарбдор туманидаги “Зилола-С”, “Тузчи”, “Зомин дала маскани”, Хумоюн фахри”, Дўстлик туманидаги “Эгамберди ота”, “Фаррухбек-Фарход”, “Мамат ота”, “Жавлон”, “Тўлан Дадажонов”,  Зафаробод туманидаги “Пахта  сояси”, “Нурли келажак”, “Сулув қўрғон”, “Иқтисодиёт тармоғи”, “Тегирмон” фермер хўжаликларига қарашли дала шийпонларида ўтказилди ўрганиш натижаларига кўра юқорида номлари кўрсатиб ўтилган фермер хўжаликлари дала шийпонларида теримчилар учун  шарт-шароитлар қониқарли ҳолатларда яратилган.

Бундан ташқари Дўстлик туманидаги “Мамат ота”, Шойим ота”, “Шухрат Асадбек”, “Остона Шунқори” Ш.Рашидов туманидаги “Чақмоқ Замин” Пахтакор туманидаги “Нумон ота”, “Кўркам пахта” Зафаробод туманидаги “Пахта сояси” фермер хўжаликларининг пахта майдонида теримга жалб қилинган теримчилар билан сухбат ўтказилганда, теримчилар ва фермер хўжалиги ўртасида шартномалар тузилганлиги, фермер хўжаликлари томонидан тушликка иссиқ овқат ташкил қилинганлиги, антисептик воситалар билан таъминланганликлари, пахта пуллари ўз вақтида 1200 сўмдан берилаётганлиги   аниқланди.

Ўрганиш жараёнида отряд раҳбарлари ва фермер хўжалиги раисларига ҳамда теримчиларга  мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати тўғрисида, теримчилар учун яратиб берилиши лозим бўлган шарт-шароитлар санитар нормалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!