Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари стипендианти тақдирланди

Мамлакатимиз ривожи, кучи-қудрати ва салоҳиятида ёшларнинг ўзига хос ўрни бор. Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда маънавий баркамол авлодни шаклланиш умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб турибди. Ҳозирги вақтда ёшларимизга берилаётган имконият ҳамда яратилаётган шарт-шароитларнинг чек чегараси йўқ. Бу жараёнларда эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ўз ўрни бор.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмасининг 2017 йил 15 июлдаги таъсис конференцияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар кенгаши тугатилиб унинг ўрнига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси тузилди.

Ёшлар бирлашмаларининг асосий мақсади – ёшларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашдан иборат.

Юртбошимизнинг “Ёшларга оид  давлат сиёсати” самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 30 октябрдаги 8-93 “с”-сонли “Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол ёшларга касаба уюшмалари стипендиясини таъсис этиш ва санаторийларга бепул йўлланмалар ажратиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан ўтказилган танловда таълим муассаси ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётганлиги ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичи юқори эканлигини инобатга олиб Жиззах давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим факултети Бошланғич таълим йўналиши 2-босқич 201-гуруҳ талабаси Жуманова Дилафруз Мамасолиевнага касаба уюшмалари стипендияси тайинланди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!