Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Болалар оромгохларида“Китоб менинг дўстим” номли викторина ва акциялар ўтказилмоқда

Бугунги кунда юритмизда ёшларнинг китобга бўлган қизиқиши ошириш, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, бадиий адабиётга бўлган меҳрини ўстириш, китоб тарғиботи орқали маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга Юртбошимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари доирасида ҳам тўртинчи ташаббус-“Ёшлар манавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”га йўналтирилганлигини асос қилиб олиш мумкин.

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан вилоятдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларда ёз мавсумида болаларни мазмунли дам олдириш мақсадида “Касаба уюшмалари – болаларга!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Мавсум давомида вилоятдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида Ёшлар иттифоқи ҳамда Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Китоб менинг дўстим” номли викторина ва акциялар ўтказилди. Айниқса “Шароф Рашидов” ҳамда “Матлуботчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтган викториналар дам олувчи болалар хотирасида ўчмас таассурот қолдирди.

Тадбирларда болажонлар викторина саволларига жавоблар беришдан ташқари, бадиий асарлардан саҳна кўринишлари билан ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди. Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга китоблар топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!