Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Конституция – келажагимиз пойдевори”

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4969-сонли фармойиши эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 1 августдаги 8-23”с”-сонли, 2017 йил 2 августда эса Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-2 с-сонли қарорлари асосида институт касаба уюшма қўмитасининг 2017 йил 4 августдаги №10-14 “с” сонли қарори ва шу асосда чора тадбирлар режаси қабул қилинди.
Шу асосда Жиззах давлат педагогика институтида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йил 16 ноябрь куни институт маданият саройида мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирокида ушбу байрамга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори проф. А.Холбеков ушбу йилда ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқлар, келгусидаги режалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтгач, мактабгача ва бошланғич таълим факультети декани доц. Н.Усмонов “Конституция халқимизнинг сиёсий донолиги ва тафаккури маҳсули” мавзусида, тарих ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Ф.Ақчаев “Конституциямиз адолат манбаи ва мезонидир” мавзусида, мактабгача ва бошланғич таълим факультети декан ўринбосари Ҳ.Содиқов “Конституциямиз давлатни давлат, миллатни миллат қилувчи асосий қомусий ҳужжатдир” мавзуларида маъруза қилишди. Тадбир якунида иқтидорли талабалар иштирокида адабий бадиий қисм намойиш этилди.
2017 йил 22 ноябрь куни институт маданият саройида тарих, педагогика ва ўзбек тили ва адабиёти факультети II босқич талабалари иштирокида “Конституциямиз келажагимиз пойдевори” мавзусида интеллектуал тадбир ўтказилди. Тадбир аввалида маърузачилар томонидан конституциямизнинг аҳамияти, унда билим олиш ҳуқуқи, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг факультетларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалардан шаклланган жамоалар ўртасида конститутциямизга оид билимларини синовдан ўтказиш мақсадида 4 та шарт (таништирув, савол-жавоб, саҳна кўриниши ва эркин мавзуларда) бўйича беллашув ўтказилди, тадбир якунида ғолиблар институт раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан тақдирланди.
Белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ турли танловлар, спорт тадбирлари давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!