Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Коронавирус пандемияси даврида хавфсизлик қодаларидан 10 та тавсия

  1. Каронавирус пандемияси даврида иш ўрнида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини SARS-CoV-2 инфекциясидан ҳимоя қилиш бўйича тезкор чоралар билан тўлдиринг.

Жамоат жойларида кўплаб одамлар тўпланади. Инфекциядан зарарланиш хавфи ортади, бу соғлиқни сақлаш тизимининг ҳаддан ташқари юкланишига олиб келади. Бу эса, ўз ўрнида юқори хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш талабларини пандемияга динамик мослаштиришни талаб этади.

  1. Инфекция тарқалишига қарши курашиш ишларига врачлар, меҳнат ҳавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни жалб қилинг, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг доирасини кенгайтиринг.

Мутахассислар билан ижтимоий шериклик корхона, ташкилот ва муассасаларга кундалик иш ҳаётида зарур ҳимоя чораларини самарали таъминлашга ёрдам беради. Ташкилот шифокорлари ва меҳнат хавфсизлиги бўйича мутахассислар иш берувчиларга меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид қоидаларнинг бажарилиши тўғрисида маслаҳат беришлари ва уларга кўрсатмалар беришлари керак. Корхона, ташкилот ва муассасалар ўз ходимларига, шунингдек, масофадагиларига телефон орқали ихтиёрий тиббий кўрикларни таклиф қилишлари керак.

  1. Ҳамма ерда: иш жойида, биноларда, кўчада ва транспорт воситаларида камида 1,5 метр узоқликда хавфсиз масофа сақланишини таъминланг.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда тегишли тўсиқлар ўрнатинг, белгилар осинг ёки кириш қоидаларини жорий этинг. Агар бунинг иложи бўлмаса, самарали муқобил чораларни қўлланг.

  1. Ходимларнинг меҳнат жараёнида тўғридан-тўғри алоқада бўлиш ҳолатларини иложи борича камайтиринг.

Иш жадвали, танаффуслар жадвали ёки офисга ташқаридан ташриф буюриш бўйича ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқинг. Ходимлар ўртасидаги алоқалар минимал даражада бўлишини таъминланг.

  1. Ишда касаллар бўлмаслигини таъминланг.

Инфекция аломатлари бўлган одамлар (жумладан, енгил иситма, шамоллаш аломатлари, нафас қисилиши) иш жойини тарк этишлари ёки шифокор келиб, ҳолатга аниқлик киритгунича уйда қолишлари керак. Ходимлардан ҳамкасбларига хавф туғдирмаслик учун уйдан ишга чиқишларидан олдин соғлиқларини текширишларини талаб қилинг.

  1. Тўғридан-тўғри алоқа қилиш зарур бўлганда қўшимча ҳимояни таъминланг.

Ҳимоя қисмларига ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, ходимларни ва бино ёк ҳудудга кириш ҳуқуқига эга бўлган барча шахсларни (масалан, мижозларни) ҳимоя воситалари билан албатта  таъминланг.

 

  1. Қўшимча гигиена чораларини кўринг.

Кириш-чиқиш ва иш жойлари яқинида қўл гигиенаси учун ювиш ва дезинфекция воситалари бўлишини таъминланг. Умумий жойлар, ташкилот транспорт воситалари, иш ускуналари ва бошқа алоқа бўлиши мумкин бўлган жойларни вақти-вақти билан дезинфекцияланг.

  1. Меҳнат гигиенасини ва хавф гуруҳидаги ходимлар ҳимоясини таъминланг.

Кўп одамлар ўз соғлиғи учун қайғуришади. Корхона, ташкилот ва муассасалар шифокорлари, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси хизмати иш билан боғлиқ соғлиқ учун хавфлар тўғрисида шахсий маслаҳатлар беришлари керак. Агар сизга ходим хавф гуруҳида эканлиги маълум бўлса, зарур шахсий ҳимоя чораларини кўринг.

  1. Пандемия давридаги тайёргарлик ҳолатини таъминланг.

Аниқланган инфекцияларга тезкор жавоб бериш учун пандемия даврида иш тартибини ишлаб чиқинг. Касаллик юқтирган ходимларни аниқлаш, хабардор қилиш ва касаллик юқтирган ходимларни ажратиш,хавфсиз ҳолатга келтириш мақсадида маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорлик қилинг. Агар ходимлар инфекция юқтирганларини шубҳа қилсалар, ташкилотдаги доимий алоқа қилиш учун масъул шахс билан боғланишларини талаб қилинг.

  1. «Саломатлик биринчи навбатда!» принципига амал қилинг.

Ходимларингизни доимий равишда қўллаб-қувватланг. Иш берувчи учун ходимларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги устувор вазифа эканлигини улар тушунишлари ва ҳис қилишлари керак. Инфекцияни юқтиришдан ҳимоя қилиш бўйича барча қўшимча чоралар ва инфекция тарқалишига доир маълумотларнинг моҳиятини тушунтиринг. Зарурат туғилганда, чоралар амалиётга қўлланилишини ва маълумотлар текширилиши мумкинлигини маълум қилинг.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!