Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Коронавирус пандемияси даврида Меҳнат хавфсизлигига риоя қилинг!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг жорий йил 20 майдаги “Карантин шароитида иқтисодий фаолиятни қайта тиклашда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 18-69 “с”-сон Раёсат қарорининг 3-банди 3, 4-хат бошида берилган топшириқ ижроси юзасидан Жиззах вилоятида бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари раҳбарлигида ишчи гурух ташкил этилди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳи 12 та туман ва 1 та шаҳрда бугунги кунда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларга карантин қоидаларига риоя қилишлари борасидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан ишлаб чиқилган касаба уюшмаларининг Тавсияларини етказмоқда.

Ишчи гурух томонидан жорий йилнинг 10 июнь куни ҳолатига 190 та корхона ва ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини  ўтказди.

Жамоат назорати ўтказилган кун ҳолатига ўрганилган корхоналарда жами 9148 нафар ишчи ва хизматчи ходимлар меҳнат қилмоқда. 28 та корхона ва ташкилотлар томонидан ходимларни ишга олиб келиш ва кетишлари учун махсус хизмат автобуслари ташкил этилган. 28 та ташкилотда 657 нафар ходимлар ётоқ жойлари билан таъминланган.

“Jizzax Textile” қўшма корхонасини ўрганиш жараёнида корхонада карантин қоидаларига риоя қилиб иш олиб бораётганлиги аниқланди. Жумладан: Корхонада жами ишловчилар сони 950 нафарни ташкил этиб, ходимларни ишга олиб келиш ва кетишлари учун 4 та хизмат автобус ташкил этилган. Автобуслар ўз вақтида дезинфекция қилиниб, ходимларни олиб келиш ва олиб боришда масофа сақлаб,  карантин қоидаларига амал қилинмоқда. Ходимлар махсус кийим ва ҳимоя ниқоблари билан таъминланган. Корхонага кириш қисмида дезинфекция тунели, антисептик воситалар, тўшамалар ташкил этилган. Ходимларга  3 махал иссиқ овқат корхона ҳисобидан берилмоқда.

Худди шундай корхоналардан яна бири “Paxtakor Textile” хусусий корхонаси. Корхонада жами ишловчилар сони 570 нафарни ташкил этиб, ходимларни ишга олиб келиш ва кетишлари учун 3 та хизмат автобуси ташкил этилган. Автобуслар ўз вақтида дезинфекция қилиниб, ходимларни олиб келиш ва кетишларида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилган. Ходимлар махсус кийим ва ҳимоя ниқоблари билан таъминланган. Корхона кириш қисмида дезинфекция тунели, антисептик воситалар, тўшамалар ташкил этилган. Ходимларга  2 махал иссиқ овқат корхона ҳисобидан берилмоқда.

Иш берувчилар томонидан ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши, ходимларни белгиланган нормалар бўйича сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя ҳамда гигиена воситалари билан таъминлаши, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари қўлланилишини таъминлаши ҳамда йўл-йўриқлар бериши, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлашидир.

Барча фаолияти тикланган корхона ва ташкилотларда коронавирус пандемияси даврида Меҳнат хавфсизлигига риоя қилиб иш олиб боришлари тавсия этилади.

 Жиззах вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ишчи гурухи

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!