Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Меҳнат сохасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 25 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 27 октябрдаги БМ-05/1625 сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йилларга мўлжалланган Бош келишувнинг 55 бандини бажарилиши юзасидан касаба уюшмалари фаоллари, иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек, Давра суҳбатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан барча минтақаларда ташкил этилди. Шу ўринда тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 23 ноябрь куни жойларда, (шахар) ва туманлар миқёсларида ҳам Давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Ўтказилган Давра суҳбатларида Бош келишувда ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини хаётга тадбиқ этиш, жамоа шартномалари орқали кам таъминланган ва кўп болали оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби йўналишларда тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чораларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Ушбу Давра суҳбатида касаба уюшмалари фаоллари, вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия, солиқ қўмитаси, банк, молия, махалла хайрия жамоат фонди, ёшлар иттифоқи, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, савдо-саноат палатаси, бандлик ва бошқа шунга мутасадди корхона, ташкилот ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар. Мавзу юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун вилоят телевиденияси, “Ишонч” ва “Жиззах хақиқати” рўзномалари ходимлари таклиф этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!