Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Меҳнат соҳасига таалуқли юз йиллик келажакдаги ташаббуслар» мавзуида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси Кенгашининг режасига асосан, Жиззах вилоятига Халқаро Меҳнат Ташкилотининг вакили ташриф билан келди. Ташриф давомида “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолияти хамда заводнинг ишчи-ходимларига яратилган шароитлар, маданий-маърифий ишлари ва жамоа шартномаси орқали бериладиган имтиёзлар бўйича кўрсатилиб, заводдаги барча бўлимлар кўриб чиқилди ва ишлаб чиқаришлар бўйича савол-жавоблар бўлди. Куннинг иккинчи ярмида вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг мажлислар залида аппарат ходимлари, тармоқ Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоятдаги йирик корхона, ташкилот ва муассасалар, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, тармоқ касаба уюшмалари туман (шахар) кенгашлари раислари иштирокида ўқув-семинар   бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда ўқув дастури бўйича “Меҳнат соҳасига таалуқли юз йиллик келажакдаги ташаббуслар тўғрисида” – Халқаро Меҳнат Ташкилотининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича Европа ва Марказий Осиё Бюроси (ACTRAV) сектори мудири Сергеюс Гловацкас, “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти тўғрисида” – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Пардаев Нусуратилла Маркаевич, “Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерациясининг меҳнат соҳасидаги масалаларда келгусида амалга ошириладиган ишлари хақида” – Ўзбекистон  касаба  уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Махмуджон Нигматович, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган 5 йўналишдаги стратегик дастури тўғрисида” – Жиззах педагогика институти кафедра мудири Газиев Сирожлар иштирокида маърузалар қилиниб, слайдлар кўрсатилди. Ўқув-семинар савол-жавоблар билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!