Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича семенар тренинг ўтказилди

2021 йилнинг 09 февраль куни Жиззах вилояти, Дўстлик тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг иш берувчилари, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари иштирокида Дўстлик туман Баркамол авлод боларлар мактабининг мажлислар залида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурханов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборов иштирокида семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингни Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлар касаба уюшмаси Дўстлик туман кенгаши раиси М.Ялгашев кириш сўзи билан очди. Сўз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун – моҳиятини Дўстлик туман Мактабгача таълими бўлимига қарашли мактабгача таълим муасасалари мудиралари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларга ўқиб эшиттирди ва Мурожаатноманинг асосий тушунчалари бўйича видео ролик намойиш этилди.

Ватанимиз келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир тармоғи эътибордан четда қолмаганлиги, Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўз Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурхановга берилди.

У семинар тренинг иштирокчиларига 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигидан 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш лозимлигини, 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигидан 272-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ ходимлар ишга киришда “Кириш” ва “Иш жойида” йўриқномадан ўтказишни қайд этиш жўрналларини ҳамда ходимларни хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиб уларнинг билимларини синовдан ўтказилишини ташкил этишликларини, 2000 йил 7 январда Адлия вазирлигидан 870-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд касб ва иш турлари бўйича касб йўриқномалари ишлаб чиқиш лозимлигини маълум қилди.

Шу билан бир қаторда мактабгача таълим муассасаларининг умумий йиғилишида сайланган вакилларга  Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги Коллегияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациси Кенгаши раёсатининг 1995 йил 14 декабрдаги 8/3-60-сонли қарори билан  тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Низомда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини бўйича тушунтириш берди ва вакилларнинг жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеороликни намойиш этди.

Семинар тренинг иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Семинар тренинг якунида иштирокчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёрланган норматив ҳуқуқий хужжатларнинг электрон шаклдаги намуналари тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!