Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

2021 йилнинг 04 февраль куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборов иштирокида Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоатчилик хизмати ходимлар касаба уюшмасига аъзо ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори   И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини. Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг инспекцияси тузилганлигини ва бугунги кунда ушбу меҳнат инспекцияси ўз фаолиятини олиб бораётганлигини маълум қилди. Инспекция ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таалуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишини тушунтирди.

Ундан ташқари “Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги №410 сонли Қонун (Янги тахрири). Ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси хавфсизлик техникаси қоидаларига ходимлар томонидан  риоя этишликни, асбоб-ускуналарда хавфсиз ишлашларини назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини” ўтказиш бўйича №8-108 “С” сонли Раёсат қарорига асосан кўрик-танловда фаол иштирок этишларини, кўрик-танловда иштирок этиш истагини билдирган корхона, ташкилот ва муассасаларга бирлашманинг мусъул ходимлари томонидан амалий ёрдам берилишини ҳамда кўрик-танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишларини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини (уч босқичли) олиб бориш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди ва бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш кераклигини айтиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеороликни намойиш этди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрилишига имкон яратади деди.

Давра суҳбати бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди, давра суҳбати иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!