Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан ҳабар олинди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижроси ҳамда “1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 3 июн куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Бахриддинов, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов ҳамда Жиззах давлат педагогика институтининг фаол талабалари иштирокида Жиззах шаҳридаги №29-сонли Меҳрибонлик уйининг 102 нафар тарбияланувчилари ҳолидан ҳабар олинди.

Ташриф давомида Меҳрибонлик уйи раҳбарияти билан барча тарбияланувчиларни жорий йилнинг 15 июн кунидан болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олдирилишга келишиб олинди.

Ташриф буюрган меҳмонлар болажонларнинг кун тартиби, бўш вақтларида шуғулланишлари учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда уларга келажакда кучли ва иродали бўлишлари учун тавсиялар бериб, Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларига умид билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!