Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияларшдаги рoли.

Она-Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш орқали Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарвар фуқароларини тарбиялаш бугунги кундаги асосий вазифамиздир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ҳудудларда концепцияга оид тадбир ҳамда машғулотлари ташил этилмоқда.

Жумладан жорий йилнинг 28 июн куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманидаги “Ш.Рашидов” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Мен ҳарбий бўламан” шиори остида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конститутцион мажбуриятларини бажариш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда, Ватанга садоқат туйғусини фарзандларимизнинг қалбида илк болалик давридан уйғатишга қаратилган машғулот ўтказилди.

 

Машғулот давомида оромгоҳдаги юздан ортиқ болажонларимизга ҳарбийларимиз томонидан Ватанимиз сарҳадлари ишончли қўлларда эканлигини акс эттирувчи машғулотлар намойиш этилди. Оромгоҳдаги болажонлар ҳам, ҳозирданоқ ҳарбий бўлишдек орзуларни қалбига тугип қўйган ҳарбийларга хос тартиб-интизом, улардаги ўзига бўлган ишончни намоён этувчи саҳна кўринишлари билан қатнашдилар.

Тадбир якунида болажонлар ҳарбий соҳага оид, ўзлари қизиқтирган саволлар билан ҳарбийларимиз билан суҳбатлашдилар.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, миллий армиямиз сафларини замонавий билим ва профессионал малака, мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш барчамизнинг бурчимиздир!

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!