Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Муносиб меҳнат дастури доирасида” Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 март куни Халқаро Меҳнат Ташкилоти консультанти Татьяна Мамула ҳамда миллий эксперт Алексей Ниязметовлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида кутиб олинди. Учрашувда Бирлашма Кенгашидан Бирлашма раиси ўринбосари А.Ихтиёров, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Чўтанов, Меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов ва Юридик бўлим мудири С.Нуруллаев иштирок этди.

Учрашув чоғида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари касаба уюшма фаоллари, хусусан бирлашма кенгаши раиси ўринбосари, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатни мухофаза қилиш ва юридик бўлимлари мудирлари билан учрашди.

Дастурга асосан Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари ва касаба уюшма фаоллари ўртасида мажбурий ва болалар меҳнати бўйича 2019 йилда ўтказилган Миллий мониторинг натижалари, пахта йиғим-терим мавсумида теримчиларга меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиши, касаба уюшмалари фаолияти доирасида мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва юридик клиника негизида ташкил қилинган қайта алоқа (ишонч телефони) механизмлари бўйича олиб борилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар хақида батафсил фикрлар алмашинилди.

Эркин мулоқот тарзидаги ўтган учрашув якунида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари томонидан берилган жавоблардан мамнун эканлигини билдиришди.

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров касаба уюшма фаоллари номидан Татьяна Мамула ва Алексей Ниязметовларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!