Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Онлайн тарзида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Кенгаш ва Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 12 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Кенгаш ва  раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши  раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.

Кенгаш йиғилишида масала юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VIII хисобот-сайлов конференциясига ҳисобот маърузасини тасдиқлаш бўйича бирлашма кенгаши раиси Н.Пардаев маъруза тезисини ўқиб, мухокамага қўйди. Хисобот маърузаси бўйича давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Каримов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашидан масъул ташкилотчиси Б.Қодиров, Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Ўринов, Зафаробод туман агросаноат ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси М.Ҳакимовалар сўзга чиқиб, ўз фикрларини айтиб ўтиб маърузани тасдиқладилар.

Шундан сўнг раёсат йиғилишида, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши VIII конференциясига сайланган делегатларни ваколатини тасдиқлаш  хамда сўров йўли билан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Иккала масала хам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!