Жорий йилнинг 2 июнь куни Зомин тумани ҳудудида жойлашган, вилоят Ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” оромгоҳида вилоят мактаб ўқувчиларининг 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, тегишли вилоят идоралари, муассасалари ва тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик органлари раҳбарлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ...
Батафсил... »Эсселар танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз” шиори остида ўтказилаётган Республика эсселар танловининг Жиззах вилоят босқичи Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтди. Вилоят босқичининг очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус вазирлиги бўлим бошлиғи О.Умматов, Ўзбекистон касаба уюшмаси ...
Батафсил... »“Инсон қадри улуғ, хотира – муқаддас”
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Жиззах вилоят Кенгашининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан қабул қилинган тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 6 май куни вилоят худудида истиқомат қилувчи Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 11 нафар фахрийларнинг холидан хабар олиниб, манзилли ёрдам кўрсатилди.
Батафсил... »“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” касаба уюшмалари нигоҳида
Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати-Меҳнат ва ижтимоий масаллар қўмитаси аъзолари Ўразбоев Ўрол Камалович, Ўзбекистон кимё саноати ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаев Саидоқил Саидазимович, вилоятдаги ҳамкор ...
Батафсил... »28-апрель “Бутун жаҳон Меҳнатни муҳофаза қилиш” куни доирасида “Меҳнат муҳофазаси ҳафталиги” тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 16 март куни Жиззах Давлат Педогогика институтида “Меҳнат муҳофазаси ҳафталиги” тадбири ўтказилди. Тадбирда институт профессор- ўқитувчилари, ишчи ходимлар қатнашди. Тадбирни институт Меҳнат муҳофазаси мухандиси М.Ибрагимов кириш сўзи билан очди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон касаба ...
Батафсил... »Жиззах вилоят кенгашининг III Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг III Мажлиси ва Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди. Вилоят кенгашининг III Мажлисида: “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ...
Батафсил... »
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: