Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Қадим ва навқирон Самарқанд шахрига саёҳат

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 26 февралдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотларида тадбирлар ўтказиш тўғрисида”ги 9-42 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ш.Рашидов туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси ташббуси билан   коллежда меҳнат қилаётган хотин-қизлардан бир гуруҳини қадимий тарихий – маданий обидаларга бой Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат уюштирилди. Самарқанд шаҳрига саёҳат жорий йилнинг 3 март куни коллежи касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилиги ва ҳомийлиги асосида ташкил этилиб, саёҳатга коллежда меҳнат қилаётган 40 нафардан иборат ўқитувчи ва ходимлари мароқли дам олиб, улкан таъсуротлар билан қайтишди.

Саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилиб, саёҳат учун сметга асосан, 1765,0 минг сўм миқдорида маблағ ажартилди. Коллеж ходимлари саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига жумладан, Регистон майдонига, Шоҳи Зинда зиёратгоҳига, Улуғбек обсерваториясига, Гўр Амир, Имом Бухорий мажмуаларида бўлишди. Коллеж ходимлари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Саёҳат давомида коллеж ходимларида Самарқанд шаҳрининг машҳур “Сиёб” бозорида тўкин сочинлик илиқ таъсуротлар қолишига сабаб бўлди. Саёҳат сўнгида мароқли дам олган коллеж ходимлари бир пиёла чой устида хотиралари билан ўртоқлашишди.

Ушбу саёҳат коллеж ходимларининг хотираларида юртимизнинг нақадар мафтункорлиги ва гўзаллиги билан ўчмас из қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!