Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Қадим ва навқирон Самарқанд шахрига саёҳат

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 29 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 14-24 “с” сонли қарори асосида Жиззах вилоятида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ва маданий-маънавий тадбирлар давом этмоқда.

Жиззах вилояти корхона, ташкилот ва муассасаларидан 48 нафар ходимлар, шу жумладан 31 нафар меҳнат фаҳрийлари ва кекса нуронийларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Улар қадимий ва новқирон Самарқанд шахрига қилган зиёрати давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган бениҳоя катта ўзгаришлари билан танишдилар. Миллатимизнинг тарихий ва маданий мероси объектлари бўлмиш Ал-Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди ва Хўжа Дониёр зиёротгоҳи каби бетакрор ва гўзал иншоатлар уларда катта таасурот қолдирди.

Шунингдек, саёҳатчилар Самарқанд шаҳрининг Хазрати Хизир  масжиди  ҳудудидаги  Ўзбекистоннинг  биринчи  Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилиб, хотираларини ёд этдилар.

Федерация Кенгашининг “Нодир Самарқанд” меҳмонхонаси ходимлари саёҳатчиларнинг яхши дам олишлари учун барча зарур шароитларни яратиб беришди ва уларнинг самимий миннатдорлигига сазовор бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!