Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Қишлоқ хўжалиги мавсумида ишчи (ходим)ларни ишга ёллашда иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масаласида уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йил 6 апрелдаги БМ-05/546 сонли хатига асосан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлактлари учун Бюроси томонидан Ўзбекистон Республикасида Муносиб меҳнат дастури доирасида “Қишлоқ хўжалиги мавсумида ишчи (ходим)ларни ишга ёллашда иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масаласида уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш” мавзусида семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунга кўра, 2018 йилнинг 19 апрель куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ва Фермерлар Кенгашининг ушбу масалага тегишли 5 нафардан иборат аппарат ходимлари ҳамда семинарнинг асосий ташкилотчилари Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари Антон хаузен, Анастасия Дубова, А.Хусаинов, Д.Урунова ва таржимон И.Юсуповалар иштирокида Жиззах шахрида жойлашган «GRAND-TOWER» меҳмонхонасининг конференция залида семинар бўлиб ўтди.

ХМТ томонидан тузилган дастур бўйича 1 кун давом этган семинар ишини муносиб меҳнат дастури лойиҳасининг катта техник маслахатчиси Антон Хаузен, Анастасия Дубова ва А.Хусаиновлар “Қишлоқ хўжалиги мавсумида ишчи (ходим)ларни ишга ёллашда иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масаласида уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш” мавзусида маъруза, слайд, ва видео роликлар орқали иш олиб боришди. Жонли ҳамда савол-жавоб ва фикр мулохазалар тарзида бўлиб ўтган семинарни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров якунлаб, семинар иштирокчилари номидан Антон Xаузен ва Анастасия Дубоваларга миннатдорчилик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!