Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Сарҳисоб қилинди

Маълумки, ишчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари учун асосий мезонлардан бири жамоа шартномаси ҳисобланади. Мазкур ҳужжатда корхона ёки ташкилотнинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олинган ҳолда, ишчи ходимларнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш қайд этилади.

Жиззах шаҳридаги “Jizzax Teхtile” хорижий корхонасида жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган конференция ўтказилди. Йиғилишда корхона касаба уюшмаси томонидан ўтган йилда ишчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун – 8 775 000 сўм, маданий тадбирларга – 10 210 000 сўм, спорт тадбириларига – 2 425 000 сўм, болалар ормгоҳларига йўлланма олиш учун – 7 565 500 сўм, тиббий хизматлар учун – 20 000 000 сўм маблағ ажратилганлиги таъкидланди.  Ишчи ходимларга ҳар тарафлама кўрсатилаётган ёрдам натижасида корхонада касаба уюшмаси аъзолари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 861 нафарни ташкил этади.

Йиғилишда тармоқ касаба уюшмалари томонидан ишчи ходимларга янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар берилишини таъминлаш, жумладан, уларга фоизсиз ссудалар берилиши, яқин қўшни давлатлардаги санаторияларга имтиёзли йўлланмалар ажартилишини ташкил этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!