Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга саналардан бири 30 июн – “Ёшлар куни” Жиззах вилоятида кенг нишонланди

“Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда кенг нишонланиши, ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

“Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш Концепцияси ҳамда Республикамиз ҳудудларида “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Жиззах вилоятида мазкур сана доирасида бирқанча тадбирлар ташкил этилди.

30 июн кун давомида ёшларимиз эрталаб соат 06-00 дан 22-00 га қадар кўтаринки руҳдаги тадбирларга бой байрам гувоҳи бўлишди. Байрамона тадбирларни ёшларимиз Сўғдиёна марказий ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулоти билан бошлашди. Эрталабки бадантарбиядан сўнг фаол ёшлар иштирокида Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шох кўчаси бўйлаб “YOUTH DAY” шиори остидаги ёшлар марафони ташкил этилди. Тушлик вақтида ёшларимиз “Яккасарой” тўйлар масканига ташриф буюрди. Унда 11 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйлари ташкил этилди. Маросим қаҳрамонларига Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Кечки пайт Ёшлар шаҳарчасида “Ёшлар сайллари” доирасида “Ёш рассомлар ва ҳунармандлар” галереяси, “Дунё рақслари” шоу дастури, “Китобхонлик викторинаси”, “Ёшлар саф паради”, ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси, ёш тадбиркор ва фермерлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбирларда талабалар, мактаб-коллеж ўқувчилари билан биргаликда вилоят марказидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ёшлар, ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар, касаба уюшма ёшлар бирлашмаси аъзолари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари бошчилигида фаол қатнашдилар. Ёшлар сайлидан сўнг “Ёшлар куни” муносабати билан юртимизнинг таниқли эстрада ҳонандалари ҳамда ҳаваскор ёшлар иштирокида гала-консерт дастури намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!