Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Соғлом оила» шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи мусобақалари ўтказилди

Жорий йилнинг 3 март куни бўлиб ўтган “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг Жиззах вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан келган 13 та спорт гуруҳи таркибида 26 та оилавий гуруҳлар иштирок этишди.

Оилавий мусобақаларнинг вилоят босқичида шахар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган 78 нафар оилавий спорт жамоалари  аъзолари қатнашди, шулардан 26 нафари болаларни ташкил этди.

Муросасизлик ва шу билан бирга дўстона руҳда ўтган ушбу мусобақаларда ота-она ва ўғил бола жамоалари ўртасида 1-ўринни Ш.Рашидов туманидан Шералиев Фарход оиласи, 2-ўринни Фориш туманидан Давронов Шахриддин оиласи, 3-ўринни Зарбдор туманидан Жонзоқов Баходир оиласи, ота-она ва қиз бола жамоалари ўртасида 1-ўринни Пахтакор туманидан Соатов Рустам оиласи, 2-ўринни Жиззах шахридан Махмудов Дилшод оиласи ва 3-ўринни Зомин туманидан Исломов Бехзод оилалари эгаллашди.

Ушбу мусобақаларнинг биринчи босқичида вилоятимизнинг 700 га яқин корхона, ташкилот ва муассасаларида 4200 та оиладан 12600 дан ортиқ оила аъзолари, иккинчи – туман ва шахар босқичларида 217 та корхона, ташкилот ва муасасалардан 1500 нафардан ортиқ  меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари қатнашишди.

Ушбу оилавий беллашувлар ғолиблари ташкилий қўмитанинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди. Шунингдек, 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мусобақада иштирок этган аёллар ва уларнинг қизларига байрам совғалари ҳамда барча мусобақа қатнашчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!