Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасини ўтказиш тўғрисида”ги 5-57 “с” сонли қарорига асосан, Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги Жиззах Енгил саноат касб ҳунар коллежида спартакиаданинг биринчи босқичи ўтказилди.
Ушбу спартакиада ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади. Мусобақанинг 48 нафар иштирокчилари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича қизғин бахсларда ўзаро куч синашдилар. Спорт мусобақасининг шахмат тури бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Отақулов Абдуваҳоб, 2-ўринни Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Эргашев Аброр, 3-ўринни Ижтимоий гуманитар фанлар ўқитувчиси Алижонов Иброҳимлар эгалладилар.
Спорт мусобақасининг шашка тури бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида Ижтимоий гуманитар фанлар ўқитувчиси Ибрагимов Жамшид, 2-ўринни хўжалик ходими Муродов Ғайрат, 3-ўринни касбий таълим бўйича директор мувони Азимов Фахриддинлар эгалладилар. Спорт мусобақасининг стол теннис тури бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида маънавият ав маърифат бўйича директор ўринбосари Жуманов Фаррух, 2-ўринни Тарих фани ўқитувчиси Ҳамзаев Собир, 3-ўринни Енгил саноат кафедраси ўқитувчиси эшонов Бекзодлар эгалладилар.
Мусобақа якунида ғолибларга коллеж маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ, эсталик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: