Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Талабалар иштирокида семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш дастуридан келиб чиққан ҳолда Жиззах политехника институтида жорий йилнинг 27 ноябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, ёшлар бирлашмаси раиси М.Абдурахмонов, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Абдиевлар иштирок этишдилар.

Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг жамоатчилик асосида назорат қилинишида касаба уюшма қўмиталарининг роли, “Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги”, “Касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари” ҳамда 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни юксак савияда ташкил этиш каби масалалар ушбу семинар-тренингнинг асосини ташкил этди.

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов сўзга чиқиб меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш уч босқич:

  1. Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланиш. Жумладан: Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, вазирлик ва қўмиталар қарорлари ва Низомлари;
  2. Хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш. “Кириш” ва “Иш жойида” хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномадан ўтказилганлигини қайд этиш дафтарларини  жорий этиш;
  3. Шу ҳужжатлар асосида ишни ташкил этиш меҳнат муҳофазасига таъриф бериб, меҳнат муҳофазаси бу – меҳнат жараёнида инсоннинг  хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реаблитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими эканлигини, қонуннинг 23 моддасига кўра иш берувчи ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши зарурлиги ва бунинг учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилганлигини, 22-моддасида эса ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган бўлиб, ҳар бир ходим ушбу белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши лозимлиги кўрсатилганлигидан иборт эканлиги тўғрисида гапириб, иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берди.

Дастурга асосан ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмоновнинг касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари, касаба уюшмаси аъзосининг қандай ҳуқуқларга эга эканлиги тўғрисида марузаси тингланди.

Семинар давомида Жиззах вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Абдиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига 2019 йил 22 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловларни юксак савияда ўтказиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлиги, сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолининг барча қатламлари, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида сайлов қонунчилиги бўйича тарғиботи-ташвиқот ишлари юқори савияда олиб борилаётганлиги тўғрисида гапирди.

Семинар-тренинг баҳс мунозараларга бой ҳолда ташкил этилди. Семинар иштирокчиларидан тушган саволлар ва мурожаатларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!