Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Танқиддан тўғри хулоса

“Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 270 ўринли тиббиёт комплексини қуриш” “Агроквант” МЧЖ раҳбари (Б.Ахмедов) корхонаси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу қурилиш объектда карантин қоидаларига риоя қилишлари борасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачи Б.Қ.Юсупалиевнинг жорий йил 11 майдаги COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шуниндек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги вақтинчалик (0372-20-сон СанҚваМ)  санитар Қоида ва Меъёрларига риоя этилиши, ишчи ходимларга меҳнат шароитларининг яратилганлиги 2020 йилнинг 27 май куни ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда, ишчи ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, ташкил этилган ётоқ жойлари, антисептик воситалар, ниқоблар билан таминланиши карантин қоидалари талабларига жавоб бермаслиги аниқланган ва  бу ҳолат юзасидан оммовий ахборот воситасига мақола чоп этилган эди.                             

Назорат тартибида ишчи гуруҳи томонидан аниқланган карантин қоидалари бузилишларининг бартараф этилганлиги ёки этилмаганлиги     ҳолати 2020 йилнинг 18 июнь куни ўрганилганида “Агроквант” МЧЖ раҳбари (Б.Ахмедов) томонидан   қурилиш объектига кириш дарвозаси олдида қурилиш ашёларини олиб кирувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш, ишчиларни иссиқликларини термометр билан ўлчаш, антисептик воситалар билан дезинфекция қилиш учун ходим ажратилиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишларни ташкил этганлиги, ётоқ жойлари умумий ҳолатдан масофа сақлаган ҳолатда ташкил этилганлиги, ундан ташқари ишчиларга махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари берилганлиги аниқланди. Камчиликларни орадан 20 кундан сўнг танқиддан тўғри хулоса чиқарилиб, бартараф этган.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!