Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Тарғибот тадбири

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида  “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ижодкорларининг касаба уюшма фаоллари ва муштарийлар билан учрашуви бўлиб  ўтди.

Тадбирда бирлашма аппарат ходимлари, тармоқ бўйича Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоятдаги йирик корхона, ташкилот ва муассасаларнинг  бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари раислари қатнашдилар.

Қизғин мулоқот тарзида ўтган учрашувда даставвал иштирокчилар слайд ҳамда тарқатма материаллар орқали “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририятининг бугунги кундаги қизғин ижодий фаолияти ва келгусидаги режалари билан батафсил танштирилди.

Сўнгги пайтларда севимли газетамизнинг ҳар бир сони янада ўқишли бўлиб боряпти. Айниқса, турли мавзулардаги танқидий, таҳлилий мақолаларнинг овозаси, шов-шув бўлаётгани бизгача ҳам етиб келяпти, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари Фориш туман касаба уюшмаси кенгаши раиси Наим Махаматов. – Бугунги тадбирда таҳририятнинг келгусидаги ижодий режалари билан танишиб, газетанинг ҳали янада кучайшишига, ҳали кўпдан кўп мавзулар топилиб, улар бошқача ёритилишига амин бўлдик.

Йиғилишда шунингдек, обуна мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда масъул ташкилотлар томонидан газеталарни жойларга ўз вақтида етказиб бериш борасида учраётган камчиликлар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

  • Ижодий жамоа вакиллари билан мулоқат жуда қизиқарли ўтди. Ҳам ижодий йўналиш, ҳам обуна масаласида бир қатор янгиликлардан бохабар бўлдик, -дейди Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассиси, касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Босимова. – Ўйлайманки, бугунги тадбир сифат, сон  ва савияда тезда ўз натижасини беради.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга бирлашма кенгаши масъул ходимлари ва таҳририят валиллари томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!