Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ БУХОРО ШАҲРИГА САЁҲАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, юртимизнинг диккатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада ривожлантириш ҳамда “COVID-19” пандемияси даврида коронавирусга чалинган беморларга сифатли ва малакали тиббий-санитария хизматларини ўз вақтида кўрсатишда бор билим, тажриба ва кучли иродасини касбига содиқлик, фидоийлик ва сабр-бардош билан намоён этаётган тиббиёт ходимларини маънавий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзоси, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нусратулло Пардаев ташаббуси билан жорий йилнинг 25-26 сентябрь кунлари 120 нафар тиббиёт ходимлари ва оила аъзоларининг Бухоро вилоятига саёҳати уюштирилди.

– Сиз кечаю-кундуз инсонни ҳаёти учун жонини бериб, меҳнатини аямасдан, ўзини, оиласини ўйламасдан беморлар ҳаёти учун курашадиган жуда масъулиятли ва машаққатли касб эгасисиз. Айниқса бугунги кунда дунёни ташвишга солган пандемия даврида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. Буни халқимиз ҳам, ҳурматли Президентимиз ҳам ҳар бир чиқишларида қайта-қайта такидлайдилар, Сиз халқ қаҳрамонисиз,-дейди Н.Пардаев.

 

Улар Марказий Осиёнинг энг кўҳна шаҳарларидан бири ва бугунги кунда дунёдаги минг-минглаб сайёхларнинг эътиборини ўзига жалб этиб келаётган Бухоро шаҳрига зиёратлари давомида унинг кўҳна тарихи ва истиқлол йилларида рўй берган  катта ўзгаришлари билан танишдилар.

Миллатимизниг тарихий  ва маданий мероси объектлари бўлмиш Бахоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон масжиди, Исмоил Сомоний мақбараси,  Арк қаласи, Лаби Ҳавуз мажмуаси, Ситораи Моҳи Хоса саройи каби бетакрор ва гўзал иншоотларга ташриф буюрдилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!