Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўқув семинар

2016 йил 21 майда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2012 йил 10 мартдаги 67-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси” талаблари асосида  вилоят мактаб ўқувчиларининг 2016 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг  вазифалари”  мавзусидаги  семинар бўлиб ўтди. Семинарда оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, тегишли вилоят идоралари, муассасалари ва тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик органлари раҳбарлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари, жами 110 нафар иштирокчи қатнашди.

Семинарни кириш сўзи билан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари  Н.М.Пардаев очиб берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлим мудири  А.Исоқов маърузасида 2016 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида батафсил тушинтириш берилди.

Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари А.Р.Ихтиёров “2015 йил болаларни соғломлаштириш мавсумида йўл қўйилган камчиликлар ва 2016 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари тўғрисида” маъруза қилди. Шунингдек, семинарда вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи Ишчи гуруҳларининг маърузалари, мутасадди идоралар ахбороти тингланди. Семинарнинг 2-қисмида оромгоҳ раҳбарлари, бош етакчилари, ҳўжалик мудирлари, ҳисобчилар  билан  амалий мажғулотлар ўтказилди. Оромгоҳ раҳбарлари ва ходимларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатлар ва қўлланмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!