Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўқув семинар

Жорий йилнинг 2 март куни Жиззах шаҳридаги 10-ўрта умумтаълим мактаби мажлислар залида  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши ва Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамкорликда тармоқнинг туман (шаҳар) Кенгаши раислари ҳамда  Жиззах шаҳар кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари   иштирокида “Меҳнат муҳофазаси соҳасига оид қонунлар ижросини таъминлашда касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси ҳамда вакилларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда  вилоятдаги ҳамкор ташкилотлардан, Вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари иштирок этди.

Семинар Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б. Қодиров очиб, дастлабки сўзни  вилоят бандлик бош бошқармаси бош давлат меҳнат техника инспектори А. Жанаевга берди. У ўз сўзида бугунги кунда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашда долзарб бўлган масалаларга кенг тўхталиб, унда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва унинг аҳамияти, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиблари, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиблари, меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги ташкилот ва муассасаларда меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалаларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Семинарда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг  Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашда касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия ва вакилларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ҳақида тўхталиб, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги мажбуриятлар ҳамда   ишловчиларнинг мажбуриятлари, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашларига аъзо муассаса ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий масалаларини ҳимоя қилиш борасидаги касаба уюшмаларининг роли ва улар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.

Семинар якунида Мирзачул ва Пахтакор туманлари кенгаши раислари М.Бекқулов ҳамда С.Пирматовлар бошланғич ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда  долзарб масалалардан бири ҳисобланиши, касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилиши  натижасида бахтсиз ҳодисаларни олди олинаётганлиги тўғрисида гапирдилар.

Семинар савол-жавоблар тарзида ўтиб, саволларга мутассади ташкилотлар вакиллари томонидан жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!