Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўз касбининг фидоийлари

 “Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги таҳрирдаги Низом асосида “Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш тадбири ўтказилмоқда. Бугунги кунда 30 дан ортиқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларида тадбирлар ўтказилди. Худди шундай “Ўз касбининг моҳир эгалари” тақдирлаш тадбири вилоят “Ўлкашунослик” музейининг “Ш.Рашидов”, “Х.Олимжон”, “Зулфия” бўлимларида  ўтказилди. Тадбирда ўз касбига бўлган фидоийлиги ва ижодкорлиги ҳамда “Устоз-шогирд” тизими асосида ёш мутахассисларга уларнинг касбий маҳоратини оширишда ўрнак бўлаётган ходимлар иштирок этдилар. Улар ўз чиқишларда йиллар давомида ёш авлодни миллий руҳда тарбиялашда, ўз ватанларига бўлган муҳаббатларини акс эттириш ҳамда вилоят тарихини ўрганиш борасида тайёрлаган фотоальбомлари  ва видеороликлардан фойдаланган ҳолда касб маҳоратларини намойиш этдилар. Тадбир иштирокчилари туризм ва экотуризмни ривожлантиришда вилоят миқёсида олиб бораётган ишларини намойиш этдилар. Танлов иштирокчиларидан “Ш.Рашидов” бўлими тушунтирувчиси Тошниёзова Гулноза ғолиб деб топилди. Тадбирда фаол иштирок этган ҳамда ғолиб деб топилган ходимлар шаҳар касаба уюшма Кенгаши дипломлари ва музей маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!