Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида жойлашган 23241 ва 24114 ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 2016 йил 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида ўтказилган ушбу байрам тадбирида ҳарбий қисмларнинг офицер, сержант ва аскарлари, уларнинг оила аъзолари, таклиф этилган меҳмонлар, Бахмал туман ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий қисмлар командирлари, Бахмал туман ҳокими ўринбосарлари ва касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси ходимлари йиғилганларни Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклашди ва наъмуна кўрсатган ҳарбийларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони, фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини тантанали топширишди.

Шундан сўнг, барча тадбир қатнашчилари 23241 ва 24114 ҳарбий қисмларда ўз хизматини ўташ даврида фожиали ҳалок бўлган 20 нафар ҳарбийлар хотирасига атаб барпо этилган манумент-комплекси пойига гуллар қўйишди. Тадбирнинг маданий қисмида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими хонандалари ижросида куй ва қўшиқлар янгради. Ҳарбий қисмнинг жангчилари томонидан ҳарбий жанг услублари намойиш этилиб, кўргазмали чиқишлар қилинди. Татбир якунида байрам дастурхони тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!