Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоятида ўтказилган тадбирлар

Жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва Ш.Рашидов тумани “Равот” қишлоғида жойлашган ДҲХга қарашли 9784 ҳарбий қисм ўртасида тузилган ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар Режасига биноан жорий йилнинг 14 январь куни бирлашма ходимлари ҳарбий қисмда бўлиб,  байрам тадбирларида иштирок этишди.

Ҳарбий қисмнинг 100 дан ортиқ хизматчилари билан ўтказилган учрашувда касаба уюшмалари фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берилди ва йил давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, ҳарбий қисм кутубхонаси учун вилоят бирлашмаси томонидан 61 дона бадиий китоблар ҳамда 11 (ўн бир) нафар ногирон фарзандлари бор, эҳтиёжманд ишчи-хизматчилар оилаларига замонавий  электр-маиший жиҳозлар совға қилинди.

Бундан ташқари, Ватан ҳимоячилари куни Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 8 нафар Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги хизматчиларининг оилаларида бўлиб уларнинг ҳолидан хабар олинди ва  уларга етти турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!