Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

ЁШ КАСБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ!

Сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга саналардан бири “30 июн – Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда байрам сифатида нишонланиши ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раёсат қарорига асосан “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Жиззах вилоятида мазкур сана доирасида бирқанча тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида вилоятдаги йирик корҳона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёш касаба уюшма фаоллари, касаба уюшмалари ишидаги фаоллиги, меҳнат жамоасидаги фидокорона меҳнатлари, ташаббускорлиги ва шижоати учун Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ва китоблар жамламаси билан рағбатландилар.

Шу жумладан 11 йиллик меҳнат стажига эга “Бердиёров” фермер хўжалиги раиси ёш фермер Бердиёров Самандар 2009 йилда иш фаолиятини бошлаган. 2017 йилдан бери Янгиобод туман қишлоқ хўжалиги бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаб келмокда. Унинг 160 га ер майдони мавжуд бўлиб, иш фаолияти давомида ғалла ва пилла режасини мунтазам бажариб келмоқда. 2019 йилда Қозоғистондан 50 бош қорамол олиб келиб, чорвачиликни кенгайтирди. У ўзининг фидоийлиги ва самарали меҳнати, юксак ташкилотчилик кобилияти билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб, беминнат кўмагини бериб келмоқда.

Алоқа соҳасида катта тажрибага эга ёш мутахассислардан бири Тошбеков Нодирбекни ҳам ёшларга намуна қилиб келтириш мумкин. Хавфсиз худуд лойихаси доирасида Ички ишлар органлари билан хамкорликда Жиззах шаҳри худуди бўйлаб кузатув камералари учун оптик тармоқ ташкил қилиш лойиха ишларини амалга оширди.

Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 902-903-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларда 45 км. оптик толали алоқа линиялари қурилиш ишларида бошчилик қилди. Умуман олганда Нодирбек “Узбектелеком” АК томонидан режалаштирилаётган барча йирик лойихаларни амалга ошириш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Вилоятимиздан бугунги кунда шу каби ташаббускор, ижодкор ва фаол ёшларни кўплаб мисол келтиришимиз мумкин.

Бундан ташқари 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан тадбирлар доирасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида кутубхона ҳам ташкил этилиб, минглаб ҳар-хил турдаги китоблар билан бойитилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!