Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жабрланувчига нафақат моддий балки, маънавий зарар ҳам ундириб берилди

2019 йил 4 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласи Тошкент кўчаси 96-уйда яшовчи фуқаро Маматқулов Ўткиржон Абдуғаниевич мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига 2019 йил 7 январда келиб тушган.

Мурожаатда фуқаро Маматқулов Ўткиржон жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ иш берувчиси томонидан етказилган зарар бўйича товон пулларини 2018 йил сентябрь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар тўламаётганлигини баён этиб, касаба уюшмалари томониданг амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун бузилишини бартараф қилиш мақсадида 2019 йил 11 январь куни жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ иш берувчисига Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими масъул ходими томонидан жабрланувчи Ўткиржон Маматқуловга 2018 йилнинг сентябрь ойидан 2019 йилнинг январь ойига қадар ҳар ойда тўланиши лозим бўлган жами 4 698 728 (тўрт миллион олти юзи тўқсон саккиз минг етти юз йигирма саккиз) сўм товон пулларини тўлаб беришини сўраб, тақдимнома киритилган.

Бироқ тақдимномани кўриб чиқилиши натижаси бўйича маълумот жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ иш берувчиси томонидан тақдим этилмаган.

Шундан сўнг Низони суд тартибида ҳал қилиш учун 2019 йилнинг 26 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига жабрланувчи Ўткиржон Маматқулов манфаатини ҳимоя қилган ҳолда 4 698 728 сўм товон пулларини ва 4 000 000 сўм маънавий зарарни ундириш мақсадида даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик иши бўйича суд мажлиси 2019 йилнинг 19 феврал куни бўлиб ўтган, лекин мазкур судда жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ вакиллари иштирок этмаганлиги боис, суд мажлиси бошқа кунга қолдирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят суди томонидан кўриб чиқилиши маълум қилинган.

Шундан сўнг, 2019 йилнинг 13 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судья И.М.Тошов раислигида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган.

Суд мажлисида жавобгар “ИСТЕЛЬ” МЧЖ иш берувчиси жабрланувчи Ўткиржон Маматқуловга суд жараёнлари арафасида 5 000 000 (беш миллион) сўм товон пулини тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъвогар Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши жабрланувчининг оиласи, танишлари олдида ноқулай аҳволда қолганлигини, ўз вақтида даволана олмаганлиги ҳамда руҳан азобланиб маънан зарар кўрганлигини таъкидлаб, Ўткиржон Маматқуловнинг фойдасига 4 000 000 (тўрт миллион) сўм маънавий зарарни ундиришлик бўйича даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан жабрланувчи фойдасига 2 000 000 (икки миллион) сўм маънавий зарар ундириб берилди (илова қилинади).

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!