Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах шахрида “Аёллар спартакиадаси” мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2021 йил 16 февралдаги  “Вилоятда хотин-қизлар ўртасида спорт турлари бўйича “Аёллар спартакиадаси мусобақалари”ни ўтказиш тўғрисида”ги 2-8 “с”-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни Жиззах шахридаги “Олимпия заҳиралари коллежи” спорт мажмуасида аёллар ўртасида спартакиада мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Вилоят босқичига киритилган 7 турдаги спорт мусобақаларидан энг қизиқарли ва муросасиз тарзда ўткан волейбол турида биринчи ўринни вилоятнинг энг олис чўл зонасида жойлашган Арнасой тумани аёллари қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Жиззах шаҳри ва Ғаллаорол тумани хотин-қизлари эгаллашди. Спартакиаданинг қизиқарли ўтган яна бир тури Стритбол бўйича эса  биринчи ўринни Жиззах шахри, иккинчи ўринни Ғаллаорол ва учинчи ўринни Ш.Рашидов тумани аёллари қўлга киритишди.

Енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка ва дартс мусобақалари ҳам ўзаро муросасиз бахсларга бой бўлди. Аёллар спартакиадаси мусобақаларининг Жиззах вилоят босқичида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Ш.Рашидов тумани, 2-ўринни Жиззах шахри ва 3-ўринни Арнасой туманидан ташриф буюрган ҳаваскор спортчи аёллар жамоалари эгаллашди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!