Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах шаҳрида болалар оромгоҳлари ташкилотчилари ва уларга жалб этиладиган ходимлар учун ўқув-семинар йиғилиши ташкил этилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ихтиёров раислигида ўтказилган ушбу ўқув-семинарда вилоятда болаларни ёзги соғломлаштиришни ташкил этишга алоқадор идора, ташкилот ва муассасалар вакиллари, жумладан вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, алоқа, савдо ва хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Семинарда бундан ташқари вилоят, туман, шахар  касаба уюшма Кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, оромгоҳлар бошлиқлари, бош тарбиячилар, етакчилари, хисобчилари, хўжалик мудирлари, ошпазлари ва тўгарак раҳбарлари қатнашдилар.

Шунингдек, семинар ишида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Сардор Салохуддиновлар иштирок этишди ва ёзги  мавсумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида маърузалар қилишди.

Маърузачилар семинар иштирокчиларининг мавзуга оид бир қатор саволларига жавоб беришди. 10 та стационар ва 86 та кундузги соғломлаштириш майдончалари раҳбарларига мавсум давомида фойдаланиш учун йўриқнома ва тавсияномалар тарқатилди. Семинар сўнгида иштирокчилар билан алоҳида-алоҳида хоналарда ишчи гуруҳлар томонидан машғулотлар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!