Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатига қилган Мурожаатномасида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳамда республикамизда истиқомат қилувчи барча аҳолининг соғлом бўлишида спортнинг аҳамияти тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жорий йилнинг 8 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши спорт майдончаларида бирлашма аппарати ходимлари ҳамда тармоқлар бўйича масъул ташкилотчилар ўртасида спортнинг стол тенниси ва масофага сакраш бўйича мусобақалар ўтказилди.
Муросасиз, шу билан бирга дўстона муҳитда ўтган ушбу мусобақаларда стол тенниси бўйича 40-ёшдан ошганлар ўртасида биринчи ўринни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва формацевтика ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчи М.Якубов ҳамда 40-ёшгача бўлганлар ўртасида бирлашма ҳайдовчиси И.Ишматовлар ғолиб бўлишди.
Масофага сакраш мусобақаларида 40-ёшдан ошганлар ўртасида бирлашма Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов ва ёшлар ўртасида ижтимоий ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси Д.Мирзаевлар ғолиб деб топилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: