Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва Раёсат йиғилиши

2017 йил 22 феврал куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашини йиғилиши ва раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.

Бирлашма кенгашининг IV-йиғилишида: “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2017 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида” масала бўйича Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров маъруза қилишди.

Шунингдек,  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 7 февралдаги № 5-2 сонли “Жиззах вилоятидаги ташкилотларда ходимларни тиббий кўрикдан ҳамда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги раёсат қарори хақида”, “Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 7-февралдаги 5-1 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2017 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида”ги қарори хақида”, “Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Федерация ҳамда бирлашма кенгашлари “Соғлом она ва бола йили” дастурларининг бажарилиши якунлари тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 13 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг дастури тўғрисида”ги 6-02 “с” сонли қарорини бажариш юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дастури хақида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2017 йил 07 февралдаги № 5-6 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотлар томонидан аҳолига сервис ва пуллик хизматкўрсатиш бўйича 2016 йил якунлари ва 2017 йилга режалар тўғрисида”ги раёсат қарори тўғрисида”, “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VI ҳисобот-сайлов конференциясида билдирилган танқидий фикрларни амалга ошириш юзасидан  2015-2019 йилларга мўлжалланган  чора-тадбирларини 2016 йилда  бажарилиши тўғрисида” ги  ва  бошқа, жами 11 та долзарб масалалар  кўриб  чиқилди.

Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!