Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 29 декабр куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги 10-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, ҳисобчилари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.


Йиғилишда Шароф Рашидов тумани агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаларига аъзо корхоналар, ташкилотлар, муассасаларида иш берувчилар ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши борасидаги олиб бораётган ишлари ҳақида, Зарбдор туман тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ишловчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилишда жамоа шартномаларининг роли хақида, Ижтимоий суғурта бюджетидан олинган йўлланмаларнинг мақсадли фойдаланиш юзасидан тармоқ таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгашларининг тахлили ҳақида, Арнасой туман касаба уюшма ташкилотларида ходимлар ўртасида маданий-маърифий ишларни олиб бориш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, “Маънавият соатлари” орқали давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳатларнинг мазмун моҳиятини уларнинг онгига етказиш борасидаги фаолияти тўғрисида, Ғаллаорол туман тармоқ ташкилотларида нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш борасида амалга оширилаётган фаолиятлари тўғрисида, Касаба уюшма бюджетининг 2017 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича бажарилиши ҳақида ва бошқа масалалар атрофлича мухокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўрганилган масалалар юзасидан бирлашма аппарати бўлим мудирларининг ахборотлари эшитилди, уларда қилинган ишлар, кўтарилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари айтиб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!